Бугун
13
Ўзбек

«МЮ» 73 йил аввалги антирекордни такрорлади

Футбол
9 ноябр, 00:30
    10
Бундай ҳолат сўнгги бор 1953/1954 йилги мавсумда «Арсенал» билан содир бўлган эди.
«МЮ» 73 йил аввалги антирекордни такрорлади
Фото: Getty Images
08.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 4 : 4 Астон Вилла Астон Вилла

«Манчестер Юнайтед» АПЛ 10-турида «Астон Вилла» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаб, нохуш статистик натижани қайд этди.

Opta маълумотига кўра, манчестерликлар аввалги мавсумда чемпионатни кучли учликда якунлаб, кейинги мавсумнинг дастлабки 10 та ўйинида фақат битта ғалаба қозонган иккинчи жамоага айланди.

Бундай ҳолат сўнгги бор 1953/1954 йилги мавсумда «Арсенал» билан содир бўлган эди. Шу тариқа, «қизил иблислар» 73 йил аввалги антирекордни такрорлади.

Қайд этиш лозим, бу мавсумда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Жамоа 10 та учрашувда атиги 8 очко жамғарган.

Айни пайтда манчестерликлар 2026/2027 йилги АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб, хавфли ҳудудда бормоқда. Аввалроқ Кэррик FIFA кунларидан кейин ҳам ўз лавозимида қолиши номаълум экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар