Бугун
13
Ўзбек

Шахмат. Синдаров ва Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг вақт назорати эълон қилинди

Бошқалар
9 ноябр, 00:55
    15
Жаҳон тожи учун беллашув 24 ноябрдан 12 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилади.
Шахмат. Синдаров ва Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг вақт назорати эълон қилинди
Фото: FIDE

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг вақт назорати маълум қилинди.

Унга кўра, дастлабки 40 юриш учун ҳар бир шахматчига 120 дақиқадан берилади. 40-юришдан кейин яна 30 дақиқа қўшилади. 41-юришдан бошлаб эса ҳар бир юриш учун қўшимча 30 сония ажратилади.

Ушбу вақт назорати классик шахматдаги энг узоқ форматлардан бири бўлиб, битта партия 5 соатдан ортиқ давом этиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жаҳон тожи учун баҳс 24 ноябрдан 12 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилади. Беллашув 14 та классик партиядан иборат бўлиб, биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи чемпион бўлади.

Агар ҳисоб 7:7 бўлса, ғолиб тай-брейкда аниқланади. Соврин жамғармаси эса 2,5 миллион доллар этиб белгиланган.

Аввалроқ Синдаров Clutch Chess Champions Showdown турнири ғолиби бўлгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар