Бугун
13
Ўзбек

«Кристал Пэлас» бош мураббийини истеъфога чиқармоқчи — The Athletic

Футбол
8 ноябр, 23:40
    4
47 ёшли франциялик мутахассис ёзда Оливер Гласнер ўрнини эгаллаган эди.
«Кристал Пэлас» бош мураббийини истеъфога чиқармоқчи — The Athletic
Фото: Getty Images
08.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Кристал Пэлас Кристал Пэлас 1 : 3 Ливерпул Ливерпул

«Кристал Пэлас» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Пиер Сажни лавозимидан озод этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Лондонликлар АПЛда кетма-кет 4 та мағлубиятга учради. Жамоа 10-турда «Ливерпул»га 1:3 ҳисобида ютқазиб, 7 очко билан турнир жадвалининг сўнгги 20-ўрнида бормоқда.

47 ёшли франциялик мутахассис ёзда Оливер Гласнер ўрнини эгаллаган эди. Унинг қўл остида «Кристал Пэлас» барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 5 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият қайд этди.

Клуб миллий жамоалар ўйинлари учун ажратилган икки ҳафталик танаффусда янги мураббий тайинламоқчи.

Номзодлар орасида Томас Франк, Шон Дайч, Витор Перейра ва Австралия миллий жамоаси устози Тони Попович бор. Шунингдек, раҳбарият Фрэнк Лэмпард вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар