Чилининг «Коло-Коло» клуби 2026 йилги мамлакат чемпионатида муддатидан аввал ғолибликни расмийлаштирди.
Возиня ва Артуро Видал тўп тепадиган жамоа мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида муваффақиятли натижалар қайд этиб, турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиларидан 10 очкога узоқлашди ва мусобақа якунланишига 3 тур қолганда чемпионликни назарий жиҳатдан кафолатлади.
Бу «Коло-Коло» тарихидаги 35-чемпионлик унвони бўлди. Шу тариқа, клуб Чили футболида энг кўп чемпионликни қўлга киритган жамоа сифатидаги рекордини янада яхшилади.
Макул вакиллари мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этиб, асосий рақобатчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, навбатдаги чемпионлик «Коло-Коло»га келаси мавсумдаги Либертадорес кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини берди. Бу жамоа мураббийлар штаби мавсум бошида белгилаган асосий мақсадлардан бири эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади