АҚШ президенти Доналд Трамп UFC раҳбари Дана Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф этганини маълум қилди. Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Ажойиб жангчи Дана Уайтга АҚШ матбуот котиби лавозими таклиф этилганини мамнуният билан маълум қиламан.
Ундан Ислом Махачев, Ҳабиб Нурмагомедов, Жастин Гейжи, Даниэл Кормие, Аманда Нуниес ва Кайла Ҳаррисонни ёрдамчи сифатида олиб келишини сўрадим.
Бу инсонлар бизга радикал сўллардан ҳимояланиш учун керак. Дана тенгсиз матбуот котиби бўлади. Дана, илтимос, рози бўл!» — деб ёзди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Дана Уайт ва Доналд Трамп кўп йиллардан буён дўстона муносабатда. UFC раҳбари 2024 йилги АҚШ президентлик сайловлари олдидан Трампнинг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этган.
Аввалроқ Трамп АҚШнинг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатидан олган даромадлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади