Бугун
13
Ўзбек

«Тоттенҳэм» сардори АПЛда янги рекорд ўрнатди

Футбол
9 ноябр, 00:05
    8
Футболчи кетма-кет 191 узатмани аниқ амалга оширди.
«Тоттенҳэм» сардори АПЛда янги рекорд ўрнатди
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси ва жамоа сардори Микки ван де Вен АПЛда кетма-кет аниқ узатмалар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

Нидерландиялик футболчи «Челси»га қарши учрашувнинг 39-дақиқасидан бошлаб кетма-кет 191 узатмани аниқ амалга оширди.

У «Челси» билан баҳсда 39 та, «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда 123 та ва «Лидс» билан учрашувда 28 та узатмани хатосиз бажаргани қайд этилди.

Сўнгги учрашувларда «Тоттенҳэм»нинг натижалари яхшиланди. Ван де Веннинг ишончли ҳаракатлари жамоанинг сўнгги ўйинлардаги ижобий натижаларига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Лондонликлар охирги 3 та баҳснинг 2 тасида ғалаба қозониб, Англия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилди. «Тақачилар» навбатдаги турда «Ипсвич»га қарши майдонга тушади.

Аввалроқ «Ливерпул» Ван Дейкка ўринбосар сифатида Ван де Венни кўраётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар