Live
6
Ўзбек

Хаби Алонсо: «Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик»

Футбол
9 ноябр, 03:10
«Челси» бош мураббийи «Сандерленд»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
Хаби Алонсо: «Биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатмадик»
Фото: Getty Images
08.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Сандерленд Сандерленд 1 : 0 Челси Челси

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛнинг 10-турида «Сандерленд»дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.

«Ҳимояда ишончлироқ ҳаракат қилишимиз, ҳужумда эса имкониятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Рақиб ўз имкониятини кутди ва ундан фойдаланди. Гол ўтказганимиздан кейин ҳаракат қилдик, аммо етарлича хавфли вазиятлар ярата олмадик.

Биринчи гол доим муҳим. Бугун ҳисобда ортда қолгач, рақиб дарвозасига жиддий хавф сола олмадик.

Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас эди. Назаримда, бир очкодан ортиғига лойиқ эмас эдик. Пеналти вазиятидан ташқари майдонда деярли ҳеч нарса содир бўлмади. Ғалаба қозониш учун етарлича имконият яратмадик», — деди Алонсо.

Маълумот ўрнида, «Челси» 16 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сандерленд Сандерленд
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар