Live
18
Ўзбек

«Рома» «Челси» вингерини ижарага олмоқчи

Футбол
7 ноябр, 08:30
Римликлар қишки трансфер ойнасида Жейми Байно-Гиттенс билан ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
«Рома» «Челси» вингерини ижарага олмоқчи
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби вингери Жейми Байно-Гиттенс қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. La Gazetta delo Sport хабарига кўра, италиялик «Рома» 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, римликлар қишда ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва Байно-Гиттенсни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

«Рома»нинг трансфер рўйхатидан Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ҳамда «Фрозиноне» вингери Георгий Квернадзе ҳам жой олган.

Маълумот учун, Байно-Гиттенс ушбу мавсум «Челси» сафида фақат Англия Лига кубогининг иккита баҳсида майдонга тушган ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt портали 22 ёшли англиялик футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар