Live
16
Ўзбек

Артета Райс ҳақида: «Унга ўтган мавсумдагидан кўпроқ эътибор қаратмоқдамиз»

Футбол
7 ноябр, 07:00
«Арсенал» бош мураббийи яримҳимоячининг жисмоний ҳолати ва майдондаги юкламаси ҳақида гапирди.
Артета Райс ҳақида: «Унга ўтган мавсумдагидан кўпроқ эътибор қаратмоқдамиз»
Foto: Getty Images
07.11.2026, 10:00 Англия Премер-лигаси Арсенал Арсенал - : - Ҳалл Сити Ҳалл Сити

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа яримҳимоячиси Деклан Райснинг 2026/27 йилги мавсумдаги ўйин амалиёти ва жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Тhe Athletic нашри хабар берди.

«Унинг ҳолатидан хавотирдаманми? Биз унга ўтган мавсумдагидан кўпроқ эътибор қаратмоқдамиз. Машғулотлардаги иш юкламасини ҳисобга оламиз ва унинг фаолиятига катта аҳамият берамиз. Кераксиз нарсалар билан бошимизни қотирмаслигимиз керак. Ушбу мавсумда эришишимиз лозим бўлган мақсадларга эътибор қаратишимиз зарур», — деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, 27 ёшли Деклан Райс ушбу мавсум Англия Премер-лигасида тўққизта баҳсда майдонга тушиб, бешта голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Райс 2023 йилда «Вест Ҳэм»дан «Арсенал»га ўтган ва жамоа яримҳимоясининг муҳим футболчиларидан бирига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар