«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик қўл остидаги фаолияти ва мураббий ёрдамида ўйин борасида қандай ўзгаргани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Мundo Deportivо нашри хабар берди.
«Ушбу мураббий қўл остида янада етук футболчига айландим. Авваллари баъзан ҳаддан ташқари фидойилик билан ҳаракат қилардим ва шошилинч қарорлар қабул қилардим. Флик туфайли ўйинни яхшироқ тушунишни бошладим. Майдондаги вазиятларни ўқиш, муайян ҳолатда қандай ҳаракат қилиш кераклигини англашни ўргандим. У ўйинимнинг кўплаб жиҳатларида етукликка эришишимга ёрдам берди», — деди 23 ёшли яримҳимоячи.
Маълумот учун, Ҳанс-Дитер Флик 2024 йил ёзидан буён «Барселона»ни бошқариб келмоқда. Немис мутахассисининг клуб билан шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Фермин Лопес «Барселона» асосий жамоаси сафида 2023 йилдан буён ўйнамоқда.