Live
3
Ўзбек

«Барса» қишда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи

Футбол
7 ноябр, 00:05
Клуб учун энг яхши вариант — кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш.
«Барса» қишда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи
Фото: Getty Images

«Барселона» қишки трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Каталонияликлар чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи излашни бошлаган. Клуб асосан ҳимоянинг чап марказида ҳаракат қила оладиган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

«Барселона» учун энг яхши вариант — кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш. Шунингдек, эркин агентлар ҳам кўриб чиқилади.

Клубнинг молиявий имкониятлари чеклангани сабаб қиммат трансфер ёки юқори маошли футболчини жалб қилиш деярли имконсиз. Тўлиқ трансфер учун эса таркибдаги футболчилардан бирини сотиш талаб этилади.

Аввалроқ «Барселона» январда Алехандро Балде ва Жюл Кунде каби ҳимоячилар билан хайрлашиши мумкинлиги хабар қилинганди. Уларнинг сотувидан тушган маблағ янги футболчиларни харид қилишга сарфланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар