«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери АПЛ доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу ерда 4 йилдан буён ишлаяпман ва биз «Олд Траффорд»да доим мағлуб бўляпмиз. Ушбу стадионда ўйнаш мен ва футболчиларим учун жиддий синов.
Натижага эришиш учун жамоавий ва индивидуал жиҳатдан энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.
«Манчестер Юнайтед» — ажойиб клуб. Ўтган мавсумда улар яхши ўйнаб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олишди.
Бу мавсумда барқарор эмас, аммо яна ўз даражасига қайтиши керак. Умид қиламанки, бу якшанба куни бизга қарши ўйинда содир бўлмайди», — деди Эмери.
Маълумот учун, айни пайтда «Манчестер Юнайтед» 7 очко билан АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. «Астон Вилла» эса 12 очко билан 10-поғонани эгаллаган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув эртага, 8 ноябр куни «Олд Траффорд»да Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Аввалроқ Эмери АПЛдаги 100-ғалабасига эришгани маълум қилинганди.