Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Андрей Лунин Украина миллий жамоасининг ноябр ойидаги ўйинлари учун эълон қилинган таркибдан жой олмади.
Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андреа Малдера ушбу қарор сабабларини тушунтирди.
«Сўнгги бир ой давомида у атиги битта ўйин ўтказди. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Мен қарорларимда изчил бўлишни истадим.
Агар Лунин мунтазам ўйин амалиётига эга бўлса, уни миллий жамоада кўришдан хурсанд бўламиз», — деди Малдера Украина футбол ассоциациясининг YouTube каналида.
Маълумот учун, Лунин бу мавсумда «Реал» сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бу эса унинг миллий жамоага чақирилишига таъсир кўрсатмоқда.
Қайд этиш лозим, Украина миллий жамоаси ноябр ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Грузия ва Шимолий Ирландияга қарши иккита учрашув ўтказади.
Аввалроқ «Реал» Лунин билан хайрлашмоқчи экани маълум қилинганди.