Live
5
Ўзбек

«Реал»нинг «Валенсия»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди

Футбол
6 ноябр, 11:05
    6
Ушбу баҳс 7 ноябрдан 8 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
«Реал»нинг «Валенсия»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди
Фото: Getty Images
4’ Испания Ла Лигаси Валенсия Валенсия 0 : 0 Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 12-турида «Валенсия» меҳмони бўлади. Ушбу баҳс 7 ноябрдан 8 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Жозе Моуринио «кўршапалаклар»га қарши баҳс учун қайдномани эълон қилди. Винисиус дисквалификацияси сабаб ушбу баҳсда иштирок эта олмайди.

Дарвозабон: Куртуа, Лунин, Местре
Ҳимоячилар: Милитао, Ҳейсен, Трент, Конате, Кукуреля, Каррерас, Рюдигер, Думфрис
Яримҳимоячилар: Беллингҳэм, Камавинга, Валверде, Чуамени, Арда Гулер, Бернарду Силва, Тиаго Питарч.
Ҳужумчилар: Эндрик, Мбаппе, Браҳим Диас, Эспи, Диоманде.

Маълумот учун, «Реал» 27 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Валенсия» эса 9 очко билан 19-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар