«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Массимилиано Аллегри билан учрашди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.
Манбага кўра, фунционер клубнинг танаффусидан фойдаланиб, Аллегри билан жамоанинг ҳозирги аҳволини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Неапол клуби мавсумни бироз қониқарсиз бошлади. Ўтган ҳафтада Чемпионлар лигаси 4-турида «Порту»га (1:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Учрашув давомида Де Лаурентиис жамоанинг муваффақиятсиз натижаларининг сабаблари билан қизиққан. Аммо у мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, «Наполи» А Серия турнир жадвалида 14 очко билан 8-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги тур учрашувини 8 ноябр куни уйда «Лацио»га қарши ўтказади.