Бугун
53
Ўзбек

Аллегрининг «Наполи» мағлубияти ҳақида: «Йигитларни айблашга асос йўқ»

Футбол
5 ноябр, 09:00
Италиялик мутахассис «Порту»га қарши баҳснинг 70 дақиқасида жамоаси яхши ўйнаганини таъкидлади.
Аллегрининг «Наполи» мағлубияти ҳақида: «Йигитларни айблашга асос йўқ»
Foto: Getty Images
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси FC Porto FC Porto 4 : 1 Наполи Наполи

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Порту»га қарши кечган ва 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳсдан сўнг фикр билдирди.

«Биз стандарт вазиятлардан иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчи ҳолатда футболчилар позицияларини алмаштирди. Иккинчисида эса якунда гол урган рақиб футболчисини индивидуал назорат қилишга қарор қилдик, бироқ рақиб ҳаракатларини ўзгартириш учун етарлича айёрлик қилди. Кўпинча айнан шундай майда тафсилотлар баҳс тақдирини ҳал қилади.

Шундай баҳслар бўлганки, улардан кейин анча кўпроқ жаҳлим чиққан. Аммо бугун жамоамиз 70 дақиқа давомида яхши ўйнади. Биз жисмоний жиҳатдан катта куч сарфладик. Ҳозир ҳафсалам пир, чунки қийин даврни бошдан кечирмоқдамиз. Лекин бугун йигитларни айблашга мутлақо асос йўқ. Улар қатъият билан ва бор кучини бериб ҳаракат қилишди. Бу стадионда ўйнаш жуда қийин», — дея Аллегрининг сўзларини УEФА расмий сайти Prime Video манбасига таяниб келтирди.

Маълумот учун, «Порту» — «Наполи» баҳсида мезбонлар сафида Ян Беднарек, Рикардо Веига, Якуб Кивёр ва Агехова гол урди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига Скотт Мактомини муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Порту» ушбу ғалаба орқали Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги очколарини оширди, «Наполи» эса сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Porto FC Porto
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар