Бугун
53
Ўзбек

EЧЛда фақат «Реал» ва «ПСЖ» барча баҳсларда ғалаба қозонди

Футбол
5 ноябр, 07:00
Умумий босқичнинг 4-туридан кейин икки жамоа максимал натижа билан одимламоқда.
EЧЛда фақат «Реал» ва «ПСЖ» барча баҳсларда ғалаба қозонди
Foto: Getty Images

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-туридан кейин мусобақада барча ўйинларида ғалаба қозонган жамоалар сони иккитага тушди. Мадриднинг «Реал» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари дастлабки тўртта баҳснинг барчасида зафар қучиб, 12 очкодан жамғарган.

Ушбу натижа билан икки жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лондоннинг «Арсенал» клуби 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги поғоналарда 9 очкодан тўплаган «Комо», «Барселона», «Манчестер Сити», «Ливерпул» ва яна бир нечта жамоа жойлашган.

Маълумот учун, «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Парижликлар ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, умумий босқичда ҳар бир жамоа жами саккизта баҳс ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар