Бугун
53
Ўзбек

Португалия миллий жамоаси Роналду учун хайрлашув маросимини ташкил этади

Футбол
5 ноябр, 08:40
Ҳозирча тадбирнинг формати — хайрлашув баҳсими ёки бошқа шаклдаги маросимми — маълум эмас.
Португалия миллий жамоаси Роналду учун хайрлашув маросимини ташкил этади
Foto: Getty Images

Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши муносабати билан унга бағишланган хайрлашув маросимини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

«Федерациямиз унинг кетишини муносиб эҳтиромсиз қолдирмоқчи эмас. Биз Криштиану Роналдунинг буюк фаолиятига муносиб баҳо бериладиган тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга қатъий бел боғлаганмиз. Ушбу маросимда мухлислар ва бутун мамлакатимиз бизга жуда кўп нарса берган футболчига яна бир бор миннатдорлик билдириб, у билан хайрлашиш имконига эга бўлади», — дейилади баёнотда.

Ҳозирча маросим хайрлашув баҳси шаклида ўтказиладими ёки бошқа формат танланадими, бу борада аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Роналду Португалия миллий жамоасидаги дебютини 2003 йил августида ўтказган ва 23 йил давомида мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи Португалия сафида 234 та баҳсда майдонга тушиб, 146 та гол урган. У миллий жамоа билан Европа чемпионати ва икки бор Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар