Бугун
53
Ўзбек

Фермин Лопес «Барселона» сафида 150-баҳсини ўтказди

Футбол
5 ноябр, 07:15
    2
23 ёшли яримҳимоячи каталонияликлар таркибида 38 та гол ва 35 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фермин Лопес «Барселона» сафида 150-баҳсини ўтказди
Foto: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Барселона Барселона 3 : 0 Астон Вилла Астон Вилла

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Барселона» ўз майдонида «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашув каталонияликлар ҳужумкор яримҳимоячиси Фермин Лопес учун клубнинг асосий жамоаси сафидаги 150-ўйин бўлди.

«Барселона» академияси тарбияланувчиси дебютидан буён барча мусобақаларда 150 та баҳсда қатнашиб, 38 та гол урди ва 35 та голли узатмани амалга оширди.

23 ёшли футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Лопес «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоага ўз меҳнати орқали кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» навбатдаги баҳсини 8 ноябрь куни Ла Лига 12-тури доирасида сафарда «Атлетико»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 1:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар