Live
3
Ўзбек

«Астон Вилла» Эмери билан шартномани узайтиришни таклиф қилди — Романо

Футбол
5 ноябр, 04:15
Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган.
«Астон Вилла» Эмери билан шартномани узайтиришни таклиф қилди — Романо
Foto: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Барселона Барселона 3 : 0 Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» бош мураббий Унаи Эмери билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, Бирмингҳэм клуби Эмери билан бирга унинг мураббийлар штабидаги Дамиан Видагани ва Роберто Олабега ҳам янги шартномалар таклиф қилган. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда турибди.

«Клуб бошқа жамоаларнинг қизиқиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олишни истамоқда. Раҳбарият Эмерининг фаолиятидан тўлиқ мамнун», — деб ёзади Романо.

Маълумот учун, 55 ёшли Унаи Эмерининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Мутахассис 2022 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эмери «Астон Вилла» билан 2025/2026 йилги мавсумда Европа лигасида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар