«Ливерпул» дарвозабони Алиссон Беккер фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Sport Witness хабарига кўра, Бразилиянинг «Фламенго» клуби 34 ёшли посбонни келаси ёзги трансфер ойнасида харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мерсисайдликлар билан футболчининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум якунида тугайди. Шу сабабли «Фламенго» Алиссонни трансфер пули тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик дарвозабон 2018 йил ёзидан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Алиссон ушбу мавсумда Англия Премер-лигасида тўққизта баҳсда майдонга тушиб, тўққизта гол ўтказиб юборган.