Бугун
53
Ўзбек

Гринвуд: «Ғалабага ишонишдан тўхтамадик»

Футбол
4 ноябр, 17:42
«Фенербаҳче» вингери жамоасининг ғалабасига муносабат билдирди.
Гринвуд: «Ғалабага ишонишдан тўхтамадик»
Фото: Getty Images
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Фенербахче Фенербахче 3 : 2 Ливерпул Ливерпул

«Фенербаҳче» вингери Мэйсон Гринвуд Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-туридан ўрин олган «Ливерпул»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамиз ажойиб ўйин ўтказди. Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ бор кучимиз билан курашдик ва ҳисобда 0:1 ортда бораётган бўлсак-да, ғалаба қозониш имкониятига эга бўлишимизга ишонишдан тўхтамадик. Мураббийлар штаби, футболчилар ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Қўлга киритилган ғалабадан жуда хурсандмиз.

Ўйиндан олдин нима ҳақида гаплашдик? Барчамиз биргаликда сабр қилишимиз ва қийинчиликларга дош беришимиз кераклигини таъкидладик. Чунки «Ливерпул» Европанинг энг кучли жамоаларидан бири, унинг таркибида юқори савияли футболчилар тўп тепишади.

Биз паст ҳимоя чизиғида ишончли ҳаракат қила олсак, рақибни қарши ҳужумларда жазолаш орқали хавфли вазиятлар яратишимиз мумкинлигини англаб етгандик. Шунингдек, ҳаводаги курашларда ҳам устунликка эришишимиз ва гол уриш учун имкониятларимиз бўлишини билардик. Бу вазиятлардан унумли фойдаландик ва ғалаба қозондик», — дея Гринвуднинг сўзларини BBC нашри келтирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фенербахче Фенербахче
  • Ливерпул Ливерпул
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар