Бугун
53
Ўзбек

«Арсенал» ЕЧЛ умумий босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 16 та ўйинга етказди

Футбол
4 ноябр, 22:50
Жамоа ушбу босқичда сўнгги бор 2 йил аввал мағлуб бўлган.
«Арсенал» ЕЧЛ умумий босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 16 та ўйинга етказди
Фото: ESPN
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Slavia Prague Slavia Prague 1 : 2 Арсенал Арсенал

Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида кетма-кет 16 та учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти.

Микел Артета шогирдлари мусобақанинг 4-турида «Славия»ни меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа бу мавсумда «Наполи» (1:0) ва «Лилл» (3:0) устидан ҳам ғалаба қозонган, «Бавария» (2:2) билан дуранг ўйнаган.

Ўтган мавсумда «тўпчилар» умумий босқичдаги барча 8 та учрашувда зафар қучган. Ундан аввалги мавсумда эса сўнгги тўртта баҳсда ғалаба қозонган.

Шу тариқа, «Арсенал»нинг мағлубиятсиз серияси 16 та ўйинга етди. Ушбу учрашувларда лондонликлар 44 та гол уриб, ўз дарвозасидан 9 та тўп олиб чиққан.

Жамоа ушбу босқичда сўнгги бор 2024 йил 6 ноябрда мағлуб бўлган. Ўшанда «Арсенал» Италиянинг «Интер» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

«Славия»га қарши баҳсдан сўнг Артета жамоаси турнир жадвалида 10 очко билан 3-ўринга чиқди. Прагаликлар эса 1 очко тўплаб, 34-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Slavia Prague Slavia Prague
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар