«Арсенал» клуби «Ҳалл Сити» вингери Муҳаммад Башир Беллумини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Goal нашрининг хабар беришича, «тўпчилар» жазоирлик 24 ёшли футболчининг ривожланишини кузатиб бормоқда ва қишки трансфер ойнасида уни трансфер қилиш эҳтимолини ўрганмоқда.
Ўз навбатида Беллуми Лондон клуби томонидан билдирилаётган қизиқишга ижобий муносабатда.
Маълумот учун, Муҳаммад Жазоир миллий жамоасининг собиқ футболчиси Лахдар Беллумининг ўғли ҳисобланади. Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
Аввалроқ Вилям Салиба «Арсенал» машғулотларига қайтганлиги хабар қилинганди.