Live
1
Ўзбек

Нойер ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича 3-ўринга чиқди

Футбол
3 ноябр, 16:02
У Месси ва Мюллерни ортда қолдирди.
Нойер ЕЧЛдаги ўйинлар сони бўйича 3-ўринга чиқди
Фото: Getty Images
03.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 0 : 2 Бавария Бавария

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши учрашувда майдонга тушди.

Бу немис дарвозабони учун Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасидаги 164-ўйин бўлди.

Шу тариқа Нойер ушбу кўрсаткич бўйича мусобақа тарихида якка учинчи ўринга кўтарилди. Аввалроқ у Лионел Месси ва Томас Мюллер билан биргаликда 163 тадан учрашув ўтказган ҳолда учинчи поғонани бўлишиб келаётган эди.

Рейтингда Нойердан юқорида фақат Криштиану Роналду (183 та ўйин) ва Икер Касиляс (177 та ўйин) жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Чемпионлар лигасининг дастлабки уч турида 5 очко жамғариб, умумий босқич жадвалида 15-ўринни эгаллаб турган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар