Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда «ПСЖ» сафарда Испаниянинг «Вилярреал» клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди — 6:0.
Шу тариқа, парижликлар Чемпионлар лигасида Франция клублари орасидаги рекордни такрорлашди. Ушбу рекорд аввал «Лион»га тегишли эди. 2004–2006 йилларда «шерлар» Чемпионлар лигасида кетма-кет 14 та учрашувда ўйин давомида мағлубиятга учрамаган.
Энди «ПСЖ» ҳам ушбу натижани такрорлади. Парижликлар навбатдаги баҳсда мағлубиятга учрамаса, Франция клублари орасидаги рекорднинг ягона эгасига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике жамоаси қаторасига икки йил Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.