Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» икки позициясидаги футболчилар борасида бир қарорга келмади — L’Équipe

Футбол
3 ноябр, 09:00
Француз нашри «Вилярреал»га қарши баҳс учун Луис Энрикенинг тахминий таркибини эълон қилди.
«ПСЖ» икки позициясидаги футболчилар борасида бир қарорга келмади — L’Équipe
Foto: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Рома Рома

L’Équipe нашри Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида «Вилярреал»га қарши баҳсда «ПСЖ» майдонга тушириши мумкин бўлган таркибни тахмин қилди.

Нашр хабарига кўра, Луис Энрике жароҳатланган футболчиларни ҳисобга олган ҳолда одатий асосий таркибга имкон қадар яқин жамоани танлайди. Бироқ чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳужумчи позициялари бўйича саволлар сақланиб қолмоқда.

L’Équipe тахминий таркибни қуйидагича кўрсатди: Сафонов, Ҳакими, Забарний, Пачо, Эрнандес, Невеш, Витиня, Руис, Аклиуш, Торрес, Дуе.

Маълумот учун, «ПСЖ» ушбу баҳсда жамоа сардори Маркинёс, чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш ҳамда ҳужумчилар Усмон Дембеле ва Хвича Кварацхелиясиз ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар Чемпионлар лигасининг дастлабки уч турида кетма-кет ғалаба қозонган. Жамоа «Слован»ни 6:1, «Манчестер Сити»ни 4:2 ва «Барселона»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. «Вилярреал» — «ПСЖ» баҳси 3 ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар