Live
3
Ўзбек

Гасперини: «МЮ» сафида жуда юқори савияли футболчилар бор»

Футбол
2 ноябр, 17:14
Беллашув 3 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.
Гасперини: «МЮ» сафида жуда юқори савияли футболчилар бор»
Фото: Getty Images
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед - : - Рома Рома

«Рома» бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олдидан фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 3 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

«Ҳозир улар чемпионатда қийин даврни бошдан кечиришмоқда, аммо бу бизнинг эътиборимизни чалғитмаслиги керак. «Манчестер Юнайтед» ҳамон кучли жамоа ҳисобланади ва унинг сафида жуда юқори савияли футболчилар бор.

Бизни шиддатли муҳитда ўтадиган мураккаб учрашув кутмоқда. Биз бу баҳсга худди «Манчестер Юнайтед» ўзининг энг яхши ҳолатида турган пайтдагидек тайёргарлик кўряпмиз», — дея Гасперинининг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Маълумот учун, «Рома» Чемпионлар лигасида 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 15-поғонасидан жой олган. «Манчестер Юнайтед» эса 3 очко билан 20-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар