Live
2
Ўзбек

Флик: «Эмери — Европадаги энг яхши мураббийлардан бири»

Футбол
2 ноябр, 16:20
«Барселона» устози «Астон Вилла»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Флик: «Эмери — Европадаги энг яхши мураббийлардан бири»
Фото: Getty Images
03.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Астон Вилла»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан рақиб жамоа устози Унаи Эмери ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Унаи Эмери Европадаги, эҳтимол, бутун дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. У жуда катта ютуқларга эришган. Унинг жамоаси ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам аниқ тизим асосида ҳаракат қилади. Ҳамма нарса жуда яхши йўлга қўйилган.

Бундай жамоанинг ўйинини кузатиш, футболчиларнинг тўп билан қанчалик ишончли ҳаракат қилишини кўришнинг ўзи ажойиб. Жексон ҳам майдонда фавқулодда юқори савиядаги ўйин намойиш этмоқда.

Бизни кучли жамоа ва яхши мураббий бошчилигидаги рақибга қарши осон бўлмайдиган учрашув кутмоқда», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар