Бугун
31
Ўзбек

Гави «Барса»даги ҳолатидан норози

Футбол
2 ноябр, 02:30
Испаниялик яримҳимоячи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Гави «Барса»даги ҳолатидан норози
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Гави жамоадаги ҳолатидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Алфредо Мартинес хабар берди.

Маълум қилинишича, футболчи жамоадаги мавқеидан қониқмаяпти ва ўзини кўпроқ ўйнашга лойиқ деб ҳисобламоқда. 22 ёшли яримҳимоячи сўнгги вақтларда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

У ҳатто «Реал» ва «Алавес»га қарши ўтказилган сўнгги икки учрашувда майдонга тушмади. Бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик ҳар икки баҳсда ҳам уни захирада қолдирди.

Аввалроқ Гавига «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Transfermarkt портали «Барселона» яримҳимоячисининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Маълумот ўрнида, Гави бу мавсум барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, жами 194 дақиқа ўйнади. Ҳозирча испаниялик футболчи гол ёки ассист қайд этмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар