Бугун
31
Ўзбек

Романо Икардининг «Интер»га қайтиш истагини тасдиқлади

Футбол
2 ноябр, 01:30
Аргентиналик ҳужумчи собиқ клубига қайтишни хоҳламоқда.
Романо Икардининг «Интер»га қайтиш истагини тасдиқлади
Фото: Getty Images

«Интер» собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди жамоага қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Мауро Икарди ва «Интер» ҳақидаги вазиятга ойдинлик киритмоқчиман. Унинг Италияга, хусусан, «Интер»га қайтишни исташига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ўтган йилнинг январ ойида у «Ювентус»га ўтишга тайёр эди, аммо туринликлар бу масалани давом эттирмасликка қарор қилишди.

Икарди «Интер»га қайтишдан жуда хурсанд бўлар эди. Унинг ўзи ҳам бу ҳақда гапириб ўтган ва ҳамон клубга қаттиқ меҳр қўйган.

Унинг истаги аниқ, энди эса вазиятга қандай баҳо беришни «Интер» ҳал қилиши керак», — деди Романо.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Мауро Икарди эркин агент мақомида. У 2013 йилдан 2020 йилгача миланликлар шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ аргентиналик форвард фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар