Бугун
31
Ўзбек

Собиқ ҳакам: «Чуамени билан боғлиқ вазиятда пеналти бўлиши мумкин эмас»

Футбол
2 ноябр, 02:55
Эдуардо Итуралде Гонсалес «Реал» фойдасига бекор қилинган пеналти қарорини изоҳлади.
Собиқ ҳакам: «Чуамени билан боғлиқ вазиятда пеналти бўлиши мумкин эмас»
Фото: Mediotiempo
01.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander 0 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

Ла Лига собиқ ҳаками Эдуардо Итуралде Гонсалес «Расинг»га қарши учрашув (3:0)да Орелиен Чуамени қўлига теккан тўп сабаб «Реал» дарвозасига белгиланган пеналти нима учун бекор қилинганини тушунтирди.

«Бу пеналти эмас. Тўп Чуаменининг ўзидан қайтиб, қўлига теккан. Бу футбол қоидаларидаги оддий ҳолат, худди дарсликдаги мисол каби.

Бу нима дегани? Футболчи тўпга зарба беради ва тўп унинг қўлига тегади. Бундай вазиятда пеналти бўлиши мумкин эмас», — деди Итуралде.

Қайд этиш лозим, баҳснинг 72-дақиқасида Маттео Прати билан тўп учун кураш жараёнида тўп Чуаменининг ён томонга узатилган қўлига тегди. Учрашув бош ҳаками Хосе Мунуэра Монтеро дастлаб «Расинг» фойдасига пеналти белгилади, аммо видеотакрорни кўриб чиққач, қарорини ўзгартирди.

Маълумот ўрнида, мадридликлар навбатдаги учрашувни Чемпионлар Лигасида АЕКка қарши ўтказади. Баҳс 4 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар