Бугун
31
Ўзбек

Мбаппе «Расинг»нинг ёш мухлиси билан суҳбатлашди

Футбол
1 ноябр, 23:00
Килиан Чуамени йўллаган ноаниқ зарбадан кейин тўп теккан ёш мухлиснинг ҳолидан хабар олди.
Мбаппе «Расинг»нинг ёш мухлиси билан суҳбатлашди
Фото: Getty Images
01.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander 0 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 11-турида «Расинг»га қарши учрашув вақтида тўп теккан ёш мухлис ҳолидан хабар олди.

Ушбу баҳсда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин давомида Орелиен Чуамени жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп трибунада ўтирган болага бориб тегди.

Баҳсдан кейин «Реал» вакиллари ёш мухлисни жамоанинг кийиниш хонасига олиб боришди. У ерда бола футболчилар билан учрашиб, улар билан суратга тушди.

Мбаппе боланинг аҳволини сўраб, ҳазиломуз тарзда: «Қалайсан? Ҳаммаси жойидами? Муаммо шундаки, у дарвозага зарба беришни билмайди, шундай эмасми?» — деди.

Маълумот ўрнида, «Реал» 11 учрашувдан кейин 27 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Расинг» эса 11 очко билан 15-поғонада бормоқда.

Жозе Моуринио шогирдлари навбатдаги учрашувни Чемпионлар Лигаси доирасида АЕКка қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар