Live
2
Ўзбек

Милитаонинг уйига класико вақтида ўғрилар бостириб кирди

Футбол
1 ноябр, 01:55
    4
Ўғрилар 350 минг евродан ортиқ қийматдаги соатлар ва тақинчоқларни олиб кетишган.
Милитаонинг уйига класико вақтида ўғрилар бостириб кирди
Фото: Getty Images

Ла Лиганинг 10-турида «Реал» «Барселона» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашув вақтида мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитаонинг уйига ўғрилар бостириб кирган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноятчилар Ла-Моралеха элита ҳудудида жойлашган уйга учинчи қаватдаги ҳаммом ойнаси орқали киришган. Улар қиймати 350 минг евродан ортиқ бўлган соатлар ва тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Бу вақтда футболчининг оила аъзолари биринчи қаватда учрашувни томоша қилаётган бўлган.

Милитао уйига қайтгач, қимматбаҳо буюмлар йўқолганини пайқаган. Ҳодиса жойига полиция ходимлари ва турар жой мажмуасининг хусусий қўриқлаш хизмати вакиллари етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи яқинда жароҳатидан тикланди. У бу мавсумда «Реал» сафида фақат битта учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар