Live
2
Ўзбек

Мадина Мирабзалова «Serbia Open-2026» ғолиби, Светлана Саидова бронза медалига эга чиқди

Бошқалар
1 ноябр, 02:20
Сербиянинг Белград шаҳрида таэквондо WТ бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мадина Мирабзалова «Serbia Open-2026» ғолиби, Светлана Саидова бронза медалига эга чиқди
Фото: МОҚ

Сербиянинг Белград шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Galeb Belgrade Trophy – Serbia Open 2026» халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиб, 2 та медалга сазовор бўлишди. Мадина Мирабзалова 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, Светлана Саидова 73 килограмм ва ундан юқори бўлган вазн тоифасида бронза медали соҳибаси бўлди.

Олтин медал:
— Мадина Мирабзалова (-57 кг);

Бронза медал:
— Светлана Саидова (+73 кг).

Аввалроқ таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси «Qatar Open» турнирида 6 та медал қўлга киритгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар