Германия чемпионатининг 8-турининг марказий беллашувида «Бавария» ва «Боруссия Д» жамоалари ўзаро беллашди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб Лаймер ҳисобни очди. 60-дақиқада Гирасси мувозанатни тиклади. 66-дақиқада Упамекано яна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 89-дақиқада Силва меҳмонларни мағлубиятдан сақлаб қолди.
Шунингдек, 56-дақиқада Кейн пеналтидан фойдалана олмади. Сайбари, Гнабри ва Олисе жароҳат сабаб майдонни тарк этди.
Бу натижадан сўнг ҳар икки жамоа 18 очкодан тўплаб, турнир жадвалида 1 ва 2-ўринни ўзаро бўлишиб турибди.
Бундеслига. 8-тур
Бавария – Боруссия Д 2:2
Голлар: Лаймер 38, Упамекано 66 – Гирасси 60, Силва 89.
Бавария: Урбиг, Лаймер, Упамекано, Ким Мин Жэ, Дэвис, Киммих, Павлович, Гнабри (Станишич, 31), Сайбари (Браун, 29), Олисе (Карл, 84), Кейн.
Боруссия Д: Кобел, Антон, Шлоттербек, Гаду (Рюэрсон, 87), Свенссон, Верман, Нмеча (Фабиу Силва, 76), Чуквуэмека (Забитцер, 67), Жоб Беллингҳэм (Инасио, 87), Байер (Каратас, 67), Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Станишич 53, Лаймер 74 – Беллингҳэм 6.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади