Live
8
Ўзбек

Вадим Абрамов: «Ҳали ҳам ахмоқона хатоларга йўл қўйяпмиз»

Эксклюзив
31 октябр, 15:54
Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
Вадим Абрамов: «Ҳали ҳам ахмоқона хатоларга йўл қўйяпмиз»
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» клуби сафарда «Машъал» дарвозасига жавобсиз учта гол урди.

Мазкур кутилган ғалабадан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бир қарашда, ўйин унчалик қийин кечмагандек туюлди. Аммо шундай баҳсда ҳам кўплаб сариқ карточкалар олдик. Аслида, бундай огоҳлантиришларни олмаслигимиз керак эди. Ҳали ҳам аҳмоқона хатоларга йўл қўйяпмиз.

Шунга қарамай, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтиш керак. Анчадан бери юта олмаётгандик. Бунга қадар тўртта учрашувда ғалаба қозона олмадик. Шу сабабли бу салбий сериядан чиқишимиз, жамоа бунга қандай муносабат билдиришини кўришимиз керак эди.

Ўйинга қадар рақибни етарлича баҳоламаслик ҳолати юз бермасмикан, деган хавотирлар ҳам бор эди. Аммо йигитларга раҳмат, майдонга чиқиб, бажаришлари керак бўлган ишни уддалашди.
- Бугунги учрашувда Беҳруз Облақуловни нима сабабдан кўрмадик?
- У 20 талик қайдномага ҳам киритилмади. Чунки сўнгги пайтларда унинг жисмоний ҳолати ва ўйин формаси талаб даражасида эмас.

- Олдинда ҳали муҳим учрашувлар бор. Бу ғалаба жамоа ўйинига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинми?

- Умид қиламиз. Мағлубиятлардан кейинги бу ғалаба, ҳар ҳолда, жамоага қўшимча мотивация бериши керак. Чунки анчадан бери ғалаба қозона олмаётгандик.

Фақат яна бир бор айтаман, сариқ карточкалар масаласи бор. Бугунги каби ўйинда бундай аҳмоқона огоҳлантиришларни олиш керак эмас эди. Ҳатто ҳайрон қолдим: қандай қилиб тўртинчи сариқ карточкани олиш мумкин? Шундай ўйинда майдонга тушиб, яна карточка олиш... Буни тушуниш қийин», - дея Вадим Карленовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар