Live
4
Ўзбек

Ла Лига. «Бетис» аутсайдер «Малага»дан устун келди

Футбол
31 октябр, 16:53
    1
«Бетис» очколари сонини 23 тага етказиб, 4-ўринда бормоқда.
Ла Лига. «Бетис» аутсайдер «Малага»дан устун келди
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Бетис Бетис 2 : 1 Malaga Malaga

Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган учрашувда «Бетис» ўз майдонида «Малага»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисоб 38-дақиқада очилди. Марк Бартра рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Бетис»ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 45+2-дақиқасида Пабло Форналс яна бир бор «Малага» дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг устунлигини икки голга етказди.

Танаффусдан кейин «Малага» ўйин боришини ўзгартиришга ҳаракат қилди ва 68-дақиқада битта гол уришга муваффақ бўлди. Адриан Нино ҳисобдаги фарқни минимал даражага қисқартирди.

Бу ғалабадан сўнг «Бетис» очколари сонини 23 тага етказиб, 4-ўринда бормоқда. «Малага» эса 5 очко билан 20-поғонада.

Ла Лига. 11-тур
Бетис – Малага 2:1
Голлар:
Бартра 38, Форналс 45+2 – Нино 68
Бетис – Валлес, Белерин (Ортис, 83), Бартра, Натан, Фран Гарсия, Рикелме (Антони, 61), Иско (Себаллос, 62), Форналс (Деосса, 84), Рока, Абде, Пэрротт (Руибал, 75).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
  • Malaga Malaga
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар