«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Расинг» билан баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Тайёргарлик яхши кетмоқда, машғулотларда ажойиб ишлаяпмиз ва ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. «Расинг» Ла Лигага қайтганидан сўнг ўз майдонида 5 та учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди. Икки бор дуранг қайд этди.
Жамоа яхши футбол намойиш этмоқда. Биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Уларнинг ўзига хос ўйин услуби бор ва улар ғалаба учун майдонга тушишади. Бу бизни ҳайратда қолдирмайди. Учрашув қанчалик қийин бўлишини яхши тушуниб турибмиз», — деди Моуринио клуб расмий сайтига берган интервюсида.
Маълумот учун, ушбу беллашув 1 ноябр куни бўлиб ўтади.