«Реал» клуби «Ливерпул» яримҳимоячиси Алексис Макаллистерга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Мерсисайдликлар аргентиналик 27 ёшли футболчи билан 2028 йилда якунига етадиган шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Бу эса унинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.
Мадрид клуби эса январ ойида Макаллистер трансфери эвазига ўз футболчиларидан бирини таклиф қилишга тайёр. Гап Эдуардо Камавинга, Трент Александер-Арнолд ёки Браҳим Диас ҳақида кетмоқда.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Алексисни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар қишки трансфер ойнаси очилишидан олдин, декабр ойида бўлиб ўтиши мумкин.