Германия миллий жамоаси ва «Бавария» клубининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус Мадриднинг «Реал» жамоаси бразилиялик вингери Винисиус Жуниорга нисбатан янги танқидий фикрлар билдирди.
«Мен унинг «Олтин тўп» сўровномасида кучли ўнталикка кирмаганидан хурсандман. Кейн ғалаба қозонди, чунки у ҳаммани ҳурмат қилади, у ҳақиқий жентлмен. Винисиус эса унинг акси. «Бавария»да бундай нарса йўқлиги яхши. «Барселона»да ҳам... Лекин «Реал»да шундай муаммо бор. Ва у Винисиус Жуниор деб аталади. у «қироллик клуби»га зарар етказмоқда», - дея собиқ футболчи сўзларидан иқтибос келтиради Bild.
Маълумот учун, 26 ёшли бразилияликнинг «қироллик клуби» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг актуал трансфер қиймати 130 миллион еврони ташкил қилади.