Бугун
33
Ўзбек

Месси Аргентина клубига ўтишга яқин — манба

Футбол
30 октябр, 00:35
    27
39 ёшли ҳужумчи 2027 йил январида болаликдаги жамоаси сафига қўшилиши мумкин.
Месси Аргентина клубига ўтишга яқин — манба
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси ўзининг болаликдаги жамоаси — «Нюэллс Олд Бойз» клубига ўтишга жуда яқин. У Аргентина клубига ўтишга «ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаган», деб хабар беради Estadio 3.

Манбага кўра, 39 ёшли ҳужумчи 2027 йил январ ойидаёқ жамоасини ўзгартиради.

Леонинг майамиликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил декабр ойининг охирига қадар мўлжалланган. Аргентинада янги футбол мавсуми эса 2027 йил январ ойининг охирида бошланади.

Месси 2023 йил ёзидан буён «Интер Майами» сафида тўп тепиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 122 та баҳсда иштирок этиб, 106 та гол ва 58 та ассистни ўз ҳисобига қайд этган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ньюэллс Олд Бойз Ньюэллс Олд Бойз
  • Интер Майами Интер Майами
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

27 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар