АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Clutch Chess Champions Showdown турнири Жавоҳир Синдаровнинг ғалабаси билан якунланди!
Уч кун давом этган мусобақада Синдаров дунёнинг етакчи гроссмейстерлари — Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаага қарши кураш олиб борди. Жавоҳир турнирни жами 20.5 очко билан якунлади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Биринчи ўрин учун Жавоҳир 125 минг доллар асосий мукофотга эга бўлди. Бундан ташқари, у партиялардаги ғалабалари учун белгиланган пул бонусларини ва чемпионга аталган қўшимча жекпотни ҳам қўлга киритади.
Бу Жавоҳирнинг жаҳон чемпионлиги учун Гукешга қарши ўтказадиган матчидан олдинги сўнгги турнири бўлди.
Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess Champions Showdown турнири ғолиби
Бошқалар
29 октябр, 17:30
3
Ўзбекистонлик гроссмейстер ғалаба эвазига 125 минг доллар ишлаб олди. Яна бонуслар ҳам бор.
Foto: UzChess
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади