Бугун
31
Ўзбек

«МЮ» январ ойида «Лидс» форвардини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
29 октябр, 16:48
Манкунианликлар қишда марказий ҳужумчи билан шартнома имзолашни мақсад қилган.
«МЮ» январ ойида «Лидс» форвардини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» январ ойида янги марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

The Athletic нашри маълумотига кўра, манкунианликлар эътиборини тортган футболчилардан бири — «Лидс» ҳужумчиси Доминик Кэлверт-Люин.

Англиялик 29 ёшли футболчи анча вақтдан бери «МЮ» эътиборида бўлиб келмоқда. Клуб скаутлари қишки трансфер ойнасида уни жамоага олиб келиш имкониятини ўрганишмоқда.

Шу билан бирга, «Лидс» футболчини сотиш ниятида эмаслиги ва у билан шартномани узайтирмоқчилиги таъкидланмоқда. Ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Кэлверт-Люин бу мавсумда АПЛда 8 та баҳсда 4 та гол урди, ўтган мавсумда эса Англия чемпионатининг 35 та ўйинида 14 та голга муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Лидс Лидс
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар