Live
3
Ўзбек

Буадди АПЛда босим остидаги аниқ паслар бўйича етакчи

Футбол
29 октябр, 07:30
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси рақиб босими остида узатилган пасларнинг 93,3 фоизини аниқ амалга оширган.
Буадди АПЛда босим остидаги аниқ паслар бўйича етакчи
Foto: Getty Images
31.10.2026, 11:00 Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Брайтон Брайтон

«Манчестер Сити»нинг 19 ёшли яримҳимоячиси Аюб Буадди Англия Премер-лигасида бир статистик кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда. Gradient Sports маълумотларига кўра, марокашлик футболчи рақиб босими остида амалга оширган пасларининг 93,3 фоизида аниқликка эришган.

Ушбу натижа чемпионатда камида 60 та пас узатган футболчилар орасида энг юқориси ҳисобланади.

Буадди ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» сафига қўшилган. У ушбу мавсумда барча турнирларда саккизта баҳсда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 31 октябр куни АПЛнинг 9-турида «Брайтон»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар