Англия Лига кубогида 1/8 финал учрашувлари давом этади. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди. Асосий вақтда кучлар тенг келди, - 2:2. Ковачич ва Рейс мезбонлар сафида голларга муаллифлик қилди. «Чайкалар»дан Ялкуйе ва Рюттер ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда «Манчестер Сити» 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Англия Лига кубоги. 1/8 финал
Ман Сити — Брайтон 2:2 (пеналтилар серияси: 4:3)
Голлар: Ковачич 40, Рейс 72 – Ялкуйе 30, Рюттер 47.
Манчестер Сити — Рулли, Люис (Абдуқодир Ҳусанов, 76), Рейс, О’Райли (Фернандес, 87), Боуадди (Аит-Нури, 46), Геҳи, Фоден, Шерки, Ковачич, Аллан (Доку, 61), Самба (Макэйдо, 46).
Борнмут — Стил, Ҳажам, Ҳиншелвуд (Де Кюпер, 77), Гросс, Коштиня, Жоржинио, Гомес (Минтаҳ, 76), Боскали, Аяри, Свобода (Данк, 85), Ялкуйе (Виффер, 81).
Огоҳлантиришлар: Боуадди 32 – Свобода 11, Виффер 90+1, Данк 90+2.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади