Live
2
Ўзбек

Аморим: «Дербига тайёр бўлишимиз керак. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз»

Футбол
28 октябр, 17:22
«Милан» А Серия турнир жадвалида 18 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Аморим: «Дербига тайёр бўлишимиз керак. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз»
Фото: Getty Images
31.10.2026, 15:45 Италия А серияси Милан Милан - : - Интер М Интер М

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Италия чемпионатида жамоани кутаётган навбатдаги учрашув ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, миланликлар кейинги тур учрашувини «Интер»га қарши ўйнайди. Баҳс 31 октябр кунига белгиланган.

«Дербига тайёр бўлишимиз керак. Қўлимиздаги вақт ва имкониятлардан келиб чиқиб, ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ғалаба учун курашишимиз шарт. Яхши жамоага айланамиз. Баъзан мағлуб бўламиз, баъзан ғалаба қозонамиз, аммо келажакда жуда кучли бўламиз. Мен бунга ишонаман. Барча футболчиларимиз сафга қайтгач, ҳар бир учрашувда ғалаба учун кураша оламиз. Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас — биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз шарт», — деди Аморим DAZN телеканалига берган интервюсида.

Маълумот учун, «Милан» А Серия турнир жадвалида 18 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар