Live
7
Ўзбек

Кассано: «Рамуш голлар уриши керак, акс ҳолда унинг кераги йўқ»

Футбол
28 октябр, 13:05
Собиқ ҳужумчи ҳозирги «Милан»нинг асосий муаммоси ҳақида гапирди.
Кассано: «Рамуш голлар уриши керак, акс ҳолда унинг кераги йўқ»
Фото: Gettyimages

Собиқ ҳужумчи Антонио Кассано яқинда якунига етган А Серия 8-турининг турли жиҳатларини таҳлил қилди. «Милан» ҳақида гапирар экан, собиқ плеймейкер бир неча ҳафта олдин билдирган фикрини ўзгартириб, Гонсалу Рамушнинг келажаги ҳақида шубҳа билдирди.

«Айни пайтда «Милан»нинг ягона муаммоси марказий ҳужумчи позициясидир. У менга ёқади — йигит кўп ишлайди, лекин охир-оқибат гол уриши керак-ку. Рамушга ақлли узатма бера оладиган шериклари йўқ: Пулишич ва Хатчинсонда уни зарбага олиб чиқиш учун маҳорат етишмайди — улар дриблингга жуда берилиб кетишган. Шунга қарамай, Аморим «Милан»ни кучли тўртликдан жой эгаллашини таъминлай олишига ишончим комил», - дея Кассанонинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Рамуш аввалроқ Парижнинг «ПСЖ» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар