«Ювентус» ва «Реал» жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Данило Луис бир йилдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Манбага кўра, айни пайтда Данило «Фламенго» билан бир йиллик янги шартнома имзоламоқда.
«Ушбу мавсум унинг профессионал футболчи сифатидаги сўнгги мавсуми бўлиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди Романо.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Данило «Америка Минейро» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У кейинчалик «Сантос», «Порту», «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» жамоаларида тўп тепган. Футболчи ўтган йили «Фламенго» сафига қўшилган.
Данило 2011 йилдан буён Бразилия миллий жамоасидан доимий бўлмаса ҳам чақирув олиб келади.