Live
3
Ўзбек

Жокович Базелдаги мусобақани муваффақиятли бошлаб, иккинчи даврага йўл олди

Теннис
28 октябр, 14:37
Дунёнинг 12-ракеткаси, сербиялик теннисчи ATP-500 категориясидаги мусобақани иродали ғалаба билан бошлади.
Жокович Базелдаги мусобақани муваффақиятли бошлаб, иккинчи даврага йўл олди
Фото: Gettyimages

Дунёнинг 12-ракеткаси сербиялик теннисчи Новак Жокович Швейсариянинг Базель шаҳрида ўтказилаётган ATP-500 турнирининг иккинчи босқичига йўл олди. Очилиш баҳсида у жаҳон рейтингида 38-ўринни эгаллаб турган франциялик Уго Умберни мағлуб этди. Учрашув 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида якунланди.

Теннисчилар кортда 2 соат 29 дақиқа мобайнида баҳс олиб боришди. Жокович тўққиз марта эйс амалга ошириб, учта қўш хатога йўл қўйди ва саккизта брейк-поинтнинг иккитасидан унумли фойдаланди. Умбер 12 та эйс амалга оширди, учта қўш хатога йўл қўйди ва олтита брейк-поинтнинг биттасидан унумли фойдаланди.

Маълумот учун, иккинчи даврада Жокович германиялик теннисчи Ян-Леннард Штруффга қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Базелдаги турнир 26 октябрдан 1 ноябргача давом этади. Амалдаги чемпион бразилиялик теннисчи Жоау Фонсека ҳисобланади.

Бугунги янгиликлар